Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Месси бир қарорга келди

Месси бир қарорга келди

Франциянинг ПСЖ клуби билан ёзда амалдаги келишуви якунига етадиган Лионел Месси кейинги фаолиятини қаерда давом эттириши ойдинлашди.

L’Equipe нашрига кўра, ПСЖ клуби аргентиналик 35 ёшли форвард билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришган. Томонлар шартномани икки йилга узайтириб, Месси 2025 йилга қадар Парижда тўп суради. Қайд этилишича, Лионелнинг маоши оширилади. Янги келишув ҳақида яқин орада расмий хабар берилиши мумкин.

Аввалроқ, Месси ЖЧ-2022дан кейин қарорини ўзгартирмоқчи экани ва фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, унга Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби жуда катта маошли таклиф тайёрлаганди.

Месси 2021 йилдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда. У жорий мавсум Франция чемпионатида 15 ўйинда 8 та гол уриб, 10 та голли пасга муаллифлик қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг