Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Михаэл Шумахер оёққа туряпти

Михаэл Шумахер оёққа туряпти

Фото: «Mir24.tv»

«Формула-1»нинг етти карра чемпиони, тўшакка михланиб қолган Михаэл Шумахер мустақил нафас олишни бошлади. Бу ҳақда «Daily Mail» нашри хабар берди.

Шумахер ҳозир оиласи билан вилласида яшаяпти. Шунга қарамай, унга доимий муолажа жуда зарур. Нашр унинг даволанишига ҳафтасига 50 минг фунт стерлинг сарфланаётганини ҳисоблаб чиқди.

28 ноябрь куни Шумахерни зиёрат қилган архиепископ Георг Генсвайн унинг саломатлиги ҳақида тўхталаркан, спортчи «ўша Михаэл Шумахер»лигича қолганини таъкидлаган ва беморни қўллаб-қувватлаётган оиласига тасанно айтган.

Шумахер 2013 йили Альп тоғларида чанғи учиш чоғи йиқилиб, бош миясига жиддий шикаст етганди. Йиқилиш баробарида у кома ҳолатига тушган. 2014 йилдан бери у Женева кўли бўйидаги шахсий вилласида даволанишни давом эттиряпти. Унинг оиласи матбуот билан алоқани чеклаган.

Михаэл Шумахер 2019 йилнинг 3 январь куни 50 ёшга тўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг