Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Моуриньонинг «Рома»си финалда «Севилья» билан ўйнайди

Моуриньонинг «Рома»си финалда «Севилья» билан ўйнайди

Европа Лигасида ҳам финалчилар аниқланди. «Севилья» ўзиники бўлиб қолган турнирдан бу сафар «Ювентус»ни чиқариб юборди.

Иккинчи яримфиналда «Рома» Леверкузенда «Байер» билан дурангга эришди ва Римдаги минимал ҳисобдаги ғалаба эвазига ҳал қилувчи босқичга чиқди.

Ўтган мавсумда Конференциялар Лигасида ғолиб бўлган Моуриньо жамоаси бу йил Европа Лигасида ғолиб чиқишга уриниб кўради.

Европа Лигаси. Яримфинал. Жавоб ўйинлари

Севилья — Ювентус 2:1
Голлар:
 Сусо (71), Ламела (95) — Влаҳович (65). 
Севилья – Буну, Навас (Гомес, 106), Баде, Гудель, Акунья, Ракитич, Фернандо, Окампос (Ламела, 70), Торрес (Сусо 62, Рекик 117), Хиль (Монтьель, 100), Ан-Носири.
Ювентус – Шченсни, Данило, Бремер, Гатти, Куадрадо (Милик, 105), Ди Мария (Кьеза, 64), Рабьо, Локателли (Миретти, 86), Фажоли (Паредес, 41), Кен (Влаҳович, 64), Айлинг (Костич, 86).
Огоҳлантиришлар: Кен (11), Акунья (57), Данило (105), Сусо (117), Паредес (117). 
Четлатиш: Акунья (115). 
Биринчи ўйин — 1:1.

Байер — Рома 0:0
Байер
 – Градецки, Фримпонг, Та (Амири, 86), Тапсоба, Инкапиэ, Баккер (Адли, 73), Демирбай, Паласиос (Гложек, 80), Виртц, Диаби, Озмун.
Рома – Патрисиу, Челик (Смоллинг, 78), Манчини, Рожер, Кристанте, Спинаццола (Залевски, 34), Матич, Пеллегрини, Бове, Белотти (Вейналдум, 46), Абраҳам.
Огоҳлантиришлар: Инкапиэ (45+3), Паласиос (56), Баккер (70), Рожер (70), Кристанте (89), Диаби (90), Тапсоба (90+7), Абраҳам (90+9).
Биринчи ўйин — 0:1.

Финал баҳси 31 май куни Будапештда бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг