Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олдинда бизни ўта муҳим жанглар кутмоқда

Олдинда бизни ўта муҳим жанглар кутмоқда

Яқинлашаётган икки ой – август ва сентябрда бир қатор ўзбекистонлик профессионал боксчилар ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказишади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлаб, 15 август куни Рио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Рустам Тўлаганов WВС Интернатионал камари учун Сергей Екимовга қарши рингга кўтарилади.

Шу санада яна бир ҳамюртимизнинг жангга чиқиши кутилмоқда. Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби, жаҳон чемпиони – Шаҳрам Ғиёсов ўзига тегишли бўлган WBA Интернатионал камарининг ҳимоя жангини oтказиши лозим. Бу жангда боксчимизга Франциско Роха рақиблик қилади.

28 август куни эса, Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори Бектемир Мелиқўзиев ҳам WBA Continental Americas камарини ҳимоя қилиш учун рингга чиқиши керак.

26 сентябрь куни бизни ўта муҳим жанг кутиб турибди. Шу куни IBF йўналишида рейтингнинг биринчи поғонасида бораётган ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBFнинг вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун Сергей Липинетсга қарши жанг ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг