Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«МЮ» Роналду билан жанжалсиз хайрлашмоқчи

«МЮ» Роналду билан жанжалсиз хайрлашмоқчи

Англиянинг «Манчестер Юнайтед»  футбол клуби ўз ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ҳаракатларидан норози ва яқин орада у билан шартномани бекор қилиши мумкин.

The Sun хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти 37 ёшли футболчини мажбуран клубда ушлаб туролмаслигини билади ва у билан жанжалсиз хайрлашмоқчи. Клуб раҳбарияти билан суҳбатдан сўнг, «қизил иблислар» устози Эрик тен Хаг португалиялик юлдузсиз жамоа қуриши керак, деган қарорга келган.

Роналду оилавий шароити сабаб «Манчестер Юнайтед»машғулотларини ўтказиб юбормоқда. Аммо у Португалиядаги ўқув-машғулот базасида мустақил шуғулланишни давом эттирмоқда.

Роналду ўтган йили «МЮ» сафига қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг