Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Nike» Бразилия терма жамоаси либосларидан сиёсий мақсадларда фойдаланишни тақиқлади

«Nike» Бразилия терма жамоаси либосларидан сиёсий мақсадларда фойдаланишни тақиқлади

Фото: Assosiated Press

«Nike» (АҚШ) компанияси Бразилия терма жамоаси либосларидан сиёсий мақсадларда фойдаланишни тақиқлади.

«Antagonista» (Бразилия) нашрига кўра, ушбу фирма футболкаларини сотиб олганлар унинг орт қисмига фақат рақам ва номни ёзишлари мумкин. Бироқ президентликка номзодларнинг ёки амалдаги президентнинг фамилиясини ёзиш ман этилади. Эслатиб ўтамиз, Бразилияда президент сайлови 2022 йил кузида ўтказилади.

Бразилия терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионатида киядиган футболкалар 7 августда тақдим этилди ва «Nike» сайти орқали сотиш бошлаб юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг