Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Гукеш билан баҳсда мўъжиза кўрсатди!

Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Гукеш билан баҳсда мўъжиза кўрсатди!

Шахмат олимпиадасининг 10-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон-2 жамоаси билан дуранг қайд этди (2:2).

Ушбу қарама қаршиликда Жавоҳир Синдаров мағлубиятга учраган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев ва Жаҳонгир Воҳидов дуранг қайд этишди.

Баҳс тақдири икки жамоанинг етакчилари — Нодирбек Абдусатторов ҳамда Гукеш Доммаражму ўртасидаги муросасиз курашда ҳал бўлди.

Ҳиндистон терма жамоасининг ёш юлдузи турнир давомида ҳали бирорта мағлубиятга учрамаганди. Бу баҳсда ҳам Гукеш устунликка эга бўлиб олди, экспертлар унинг ғалабасини қайд эта бошлади. Нодирбекка ҳатто дуранг қайд этиш ҳам қийинлиги айтилаётган бир пайтда, ҳамюртимиз баҳс якунини ажойиб тарзда ўтказди ва Гукеш ҳисобига биринчи мағлубиятни ёзиб қўйди.

Мусобақа якунланишига яна бир тур қолганда терма жамоамиз ҳамон турнир жадвалида етакчиликни сақлаб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг