Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОЧЛ. «Локомотив» ўз майдонида «Ал Иттиҳод»ни енга олмади

ОЧЛ. «Локомотив» ўз майдонида «Ал Иттиҳод»ни енга олмади

Фото: «Std.uz»

«Локомотив» клуби ўз майдонида Саудия Арабистонининг «Ал Иттиҳод» клубини қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди, учрашувнинг 12-дақиқасида Ромариньо гол уришга муваффақ бўлди. 36-дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Ўйинда бошқа гол урилмади. 75-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев майдондан четлатилди. Шу тариқа «Локомотив» ўз майдонида кечган баҳсда яна очко йўқотди. Жамоа 4 та ўйиндан сўнг 4 очко жамғариб, гуруҳда 3-ўринда бормоқда.

ОЛЧ, 4-тур
«Локомотив» – «Ал Иттиҳод» – 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 - 12 Ромариньо, 1:1 - 36 Абдухолиқов.
«Локомотив» : Жавоҳир Илёсов, Давронбек Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Йован Жокич, Жамшид Искандеров (Игорь Йелич, 78), Диёржон Туропов, Арсланмурод Аманов (Ҳусниддин Ғофуров, 61), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Раевац, 85).
Захира: Маъмур Икромов, Авазбек Ўлмасалиев, Азизбек Омонов, Азиз Хайдаров.
«Ал Иттиҳод» : Фавоз Ал Қорний, Абдуллоҳ Ал Умар, Ёсин Умар Барновий, Метью Юрман, Холид Ал Самирий, Фаҳад Ал Муваллад, Ромариньо, Аҳмед Асирий, Носсир Аш Шамроний (Карлос Вилланувева, 58), Секу Саногу, Абдулазиз Ал Биши.
Огоҳлантиришлар: Ал Муваллад (45+2), Жокич (55), Саного (83).
Четлатиш: Тўхтахўжаев (75).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг