Оксана Чусовитина Мельбурнда шоҳсупага кўтарилди (видео)
Австралиянинг Мельбурн шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақада сайёрамизнинг етакчи гимнастлари совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, бугун аёллар ўртасидаги таяниб сакраш баҳсларида финал беллашувлари ташкил этилди.
Ўзбек спорти афсонаси Оксана Чусовитина ҳал қилувчи чиқишда 14,200 натижа кўрсатиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Бу борада биринчи ўринни Жанубий Корея вакиласи Сео Жеонг Ео (14,266 очко) эгаллаган бўлса, хитойлик Линмин Ю (14,083) кучли учликка якун ясади.
Чусовитина бу орқали қимматли бўлган рейтинг очколарини ўз ҳисобига қўшиб қўйди.
Оксана ижро этган машқни қуйида томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter