Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимпиада ғолибларига пул мукофоти топширилди

Олимпиада ғолибларига пул мукофоти топширилди

Фото: «Uza.uz»

Туркияда дунёнинг 39 мамлакатидан 46 жамоа иштирок этган Жаҳон ўсмирлар олимпиадасида шахматчиларимиз Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Украина, Венгрия, Польша ва Молдова каби мамлакатларнинг кучли терма жамоаларини мағлубиятга учратиб, ғолибга айлангани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон шарафини халқаро гроссмейстер мураббий Саидали Йўлдошев раҳбарлигида Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Ситора Сапарова муносиб ҳимоя қилди.

Фото: «Uza.uz»

Шу муносабат билан ўзбек шахмат мактабини кўкларга кўтарган умидли спортчиларимизни тақдирлашга бағишланган анжуман ўтказилди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

– Ҳар бир баҳсда бизга бўлган ишончни ҳис қилиб турдик. Мусобақадаги барча учрашувлар кескин ва муросасиз ўтди. Келгусида жаҳон ва қитъа чемпионатларида Ўзбекистон шарафини янада кўкларга кўтаришга интиламиз. – дейди Нодирбек Ёқуббоев.

Тадбир якунида ёш спортчиларимиз шахмат федерацияси томонидан эсдалик совғалари ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг