Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимпиадачиларга давлат мукофотлари топширилди

Олимпиадачиларга давлат мукофотлари топширилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент фармонига мувофиқ, Токио Олимпиадасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз ҳамда уларнинг мураббийлари давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан мукофотланган эди.

Давлатимиз раҳбари ана шу мукофотларни ўз эгаларига топширди.

Фармонга кўра, Баҳодир Жалолов «Фидокорона хизматлари учун» ордени, Акбар Жўраев, Улуғбек Рашидов «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони, Бекзод Абдураҳмонов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони, Давлат Бобонов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Оксана Чусовитинага эса «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг