Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Олтин тўп-2019»: «Реал»дан ҳеч ким ТОП-10га кира олмади

«Олтин тўп-2019»: «Реал»дан ҳеч ким ТОП-10га кира олмади

Бугун, 2 декабрь куни 2019 йилги «Олтин тўп» совринини топшириш маросими бўлиб ўтади. Айни пайтда маросим бошланган.

Эътиборлиси, Мадриднинг «Реал» клубидан бирор футболчи ТОП-10га кира олмади. Мадрид жамоасидан Карим Бензема 26-ўринга лойиқ кўрилган бўлса, Эден Азар 13-ўринни эгаллади.

Кучли ўнликда эса Аллисон (Ливерпуль), Левандовски (Бавария), Риёд Марез (Манчестер Сити), Килиан Мбаппе (ПСЖ), Лионель Месси (Барселона), Криштиану Роналду (Ювентус), Муҳаммад Салоҳ (Ливерпуль), Бернардо Сильва (Манчестер Сити) ва Виржил ван Дейк (Ливерпуль) жой олди.

«Олтин тўп»га «Барселона» етакчиси Лионель Месси ва «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг