Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Осиё ўйинлари. Курашчиларимизда яна битта олтин ва иккита бронза!

Осиё ўйинлари. Курашчиларимизда яна битта олтин ва иккита бронза!

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида ўзбек миллий кураши баҳслари терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медалларни келтирди.

Бугунги баҳсларда юртимиз шарафини -81 кг вазн тоифасида Мусо Собиров ва Сарвар Шомуродовлар ҳимоя қилишди. Афсуски, улар кутилган натижани қайд эта олишмади.

Дастлаб, Мусо Собиров чорак финалда эронлик спортчига ютқазди ва медалсиз қолди.

Сарвар Шомуродов эса ярим финалда эронлик Илёс Али Акбарига мағлуб бўлди ва бронза медалига эга чиқди.

-63 кг вазн тоифасида кураш олиб борган аёлларимиз эса ажойиб натижа кўрсатишди. Айниқса, Дилдор Шерметова финалга қадар етиб келиб, мўғулистонлик Басаняргал Баярбатга қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди!

Ушбу вазн тоифасида яна бир вакилимиз Мухлиса Абдумаликова бронза медали соҳиби бўлди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик курашчилар Осиё ўйинларида яна 3 медалга эга чиқишди.

Ушбу ғалабалардан сўнг, Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 42тага етди (11 та олтин, 15 та кумуш, 16 та бронза) ва Ҳиндистонни ҳам қувиб ўтиб, умумжамоа рейтингида 8-ўринга кўтарилиб олдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг