Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўсмир қизларимиздан медаллар шодаси

Ўсмир қизларимиздан медаллар шодаси

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар биринчилиги бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг учинчи кунги баҳсларида ҳамюртларимиз муносиб иштирок этишди.

Дастлаб мусобақада -61 кг вазн тоифасида Мадинабону Жўраева икки кураш натижасига кўра, умумий 179 кг натижа қайд этиб, 5-ўринни қўлга киритди.

-71 кг вазн тоифасидаги ўсмир қизлар ўртасидаги беллашувларда икки нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боришди. Ушбу вазнда силтаб кўтариш машқида Севинчой Комилова 111 кг натижа қайд этиб, 3-ўринни эгаллади ва терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини қўшиб қўйди.

Бошқа бир ҳамюртимиз Нигора Сувонова эса даст кўтаришда энг юқори натижаси 92 кг штангани ўзига бўйсундириб, кумуш медалига сазовор бўлди.

Нигора Сувонова силтаб кўтариш мақшларида 114 кг натижа билан яна бир кумуш медани соҳибасига айланди. Эътиборлиси, икки кураш натижасига кўра ҳам ҳамюртимиз иккинчи ўринни банд этди ва жаҳон чемпионатидан 3та медаль билан қайтадиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг