Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон жаҳон чемпионатларидаги рекордини такрорлади

Ўзбекистон жаҳон чемпионатларидаги рекордини такрорлади

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси дунё биринчиликларида қўлга киритилган медаллар сони бўйича рекордини такрорлади.

Мусобақада ҳамюртларимиз 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди.

Аёллар ўртасида +73 кг вазн тоифасида кетма-кет 2 бор жаҳон чемпионатининг финалига етиб борган Светлана Осипова бу гал кумуш медаль билан чекланди. Шунингдек, Феруза Содиқова -62 кг вазн тоифасида қаторасига иккинчи бор бронза медали билан тақдирланди.

Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов илк бор жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди. Рашитов -68 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Қолаверса, катталар ўртасидаги дунё биринчилигида дебют қилган Омонжон Отажонов -54 кг вазн тоифасида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Кумуш медаль:
+73 кг: Светлана Осипова

Бронза медаль:
-62 кг: Феруза Содиқова
-54 кг: Омонжон Отажонов
-68 кг: Улуғбек Рашитов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг