Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон МТЖ Фаластинда яшайдиган меҳмонхона ва ўйин ўтадиган стадион қониқарли даражада

Ўзбекистон МТЖ Фаластинда яшайдиган меҳмонхона ва ўйин ўтадиган стадион қониқарли даражада

Фото: ЎФА матбуот хизмати

5 сентябрь куни Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари ўйинлари ўтказилади. «D» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи турда меҳмонда Фаластинга қарши майдонга тушади. Ўйин Рамалла шаҳридаги «Faisal Al-Husseini» стадионида Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади.

Ўзбекистон делегацияси сафарга йўл олишидан аввал Фаластинга Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакили шароитлар билан танишиш учун етиб борди ва маълумотлар билан ўртоқлашди.

«Faisal Al-Husseini» стадиони ҳалқаро стандартларга жавоб берувчи сунъий қопламали чимга эга. Учрашувлар вақтида ушбу стадион 10 000 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади ва Фаластин футбол федерацияси биноси ҳам айнан шу комплекс худудида жойлашган.

Терма жамоамиз жойлашадиган «Millenium» меҳмонхонасидан стадионгача бўлган масофани босиб ўтиш учун таҳминан 20 дақиқа вақт сарфланади. ЎФА вакилининг маълумот беришича, терма жамоамиз иштирокидаги ўйин, расмий тадбирлар ўтадиган стадион ва яшаш шароитлари қониқарли даражада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг