Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатида «ўлим гуруҳи»га тушди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатида «ўлим гуруҳи»га тушди

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

2020 йилнинг январь ойида футбол бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бугун ушбу мусобақанинг финал босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, Любинко Друлович мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамаоси «С» гуруҳидан жой олди. Футболчиларимиз ушбу гуруҳда Жанубий Корея, Эрон ва Хитой ОТЖга қарши баҳс олиб боради.

Қолган гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:

«А» гуруҳи: Таиланд, Ироқ, Австралия, Баҳрайн.
«B» гуруҳи: Қатар, Япония, Саудия Арабистони, Сурия.
«C» гуруҳи: Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой, Эрон.
«D» гуруҳи: Вьетнам, КХДР, Иордания, БАА.

Терма жамоамиз ўйинлари:

1-тур: Ўзбекистон – Эрон
2-тур: Хитой – Ўзбекистон
3-тур: Ўзбекистон – Жанубий Корея

Эслатиб ўтамиз, ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар чорак финалга йўл олади. Вакилларимиз гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтсалар, ярим финал учун «Д» гуруҳи жамоасига қарши майдонга тушишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг