Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда катта таркибда иштирок этади

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда катта таркибда иштирок этади

Оғир атлетикачиларимизнинг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби о-и

5-16 декабр кунлари Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.

Мураббийлар штаби мазкур мусобақа учун 11 нафар спортчини танлаб олди. Бўлажак дунё биринчилигида атлетларимиз нафақат медаллар, балки Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб борадилар.

Тўлиқ таркиб қуйидагича:

-67 кг: Адҳамжон Эргашев

-67 кг: Достон Ёқубов

-73 кг: Оғабек Тўхтаев

-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров

-89 кг: Сарварбек Зафаржонов

-102 кг: Шарофиддин Амриддинов

-109 кг: Руслан Нурудинов

+109 кг: Акбар Жўраев

-55 кг: Нигора Абдуллаева

-81 кг: Ригина Адашбаева

-87 кг: Турсуной Жабборова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг