Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон термаси сентябрда Тожикистон билан ўйнайди

Ўзбекистон термаси сентябрда Тожикистон билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябрь ва ноябрь ойларида ўтказади.

Ушбу баҳсларга тайёргарлик кўриш мақсадида МТЖ учун сентябр ойида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур йиғин доирасида Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги миллий терма жамоамиз Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Тожикистон футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 4 сентябр куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтиши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг