Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

Ўзбекистонда қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

2021 йилнинг 4-8 июнь кунлари Ўзбекистонда илк маротаба кўл жанги спорт тури бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси ва Миллий гвардия ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган мазкур чемпионатда дунёнинг 40 дан ортиқ давлатларидан 400 га яқин спортчилар иштирок этади ва мусобақани бошқариш учун 50 нафар халқаро тоифадаги ҳакамлар таклиф этилган. Шунингдек, 30 нафар халқаро кузатувчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Ҳар икки йилда ўтказилиб келинадиган ушбу Жаҳон чемпионати 2019 йилда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилиб, унда Ўзбекистон жамоаси фахрли 2-ўринни қўлга киритган эди.

Мамлакатимиз мезбонлигида бўлиб ўтадиган Қўл жанги спорт тури бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати мусобақаларида 34 нафар спортчи ҳамюртларимиз шаънини ҳимоя қиладилар. Улар орасида жаҳон чемпионлари Жаҳонгир Жумаев ҳамда Олим Номуродовлар терма жамоамиз аъзоларига етакчилик қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг