Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзи ишлаган жойдан 13 та телевизор ўғирлаган Жаҳонгир қўлга тушди

Ўзи ишлаган жойдан 13 та телевизор ўғирлаган Жаҳонгир қўлга тушди

Фото: Google.com

Бир муддат аввал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга МЧЖлардан бирининг раҳбари, 35 ёшли Зафар И. мурожаат қилди. У жорий йилнинг апрель ойидан августга қадар ташкилотдан қиймати 29.000.000 сўмга тенг бўлган 13 та телевизор ўғирлаган 28 ёшли Жаҳонгир С.га нисбатан чора кўришни сўради.

Тергов давомида Жаҳонгир С. телевизорларни сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганини тан олди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли тадбиркорлар! Фурсатдан фойдаланиб, ташкилотларингизда мулкингизни қўриқлаш бўйича зарур хавфсизлик чораларини кўришингизни сўраймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг