Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пандемия ва футбол: Қатар ЖЧ-2022ни қандай ўтказмоқчи?

Пандемия ва футбол: Қатар ЖЧ-2022ни қандай ўтказмоқчи?

Фото: «Regnum»

Футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати олдингилари каби «одатий тарзда» ўтишига ташкилотчилар умид қилишмоқда. Коронавирусга қарши вакциналарнинг тайёр бўлаётгани ва ҳадемай кенг ишлаб чиқарила бошланиши «биз учун жуда яхши янгилик», деди ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси раиси Нассир ал-Хатир «Ассошиэйтед Пресс» агентлигига кеча берган интервьюсида.

Нассир ал-Хатир. Фото: «Ассошиэйтед Пресс»

Қатар «мухлисларни қабул қилиш имкониятини» ҳамда «бинойидек ва муваффақиятли» жаҳон чемпионатини ўтказишни интиқлик билан кутаётганини қўмита раиси ЖЧ саралашларига қуръа ташланиши арафасида маълум қилди.

2022 йилги Жаҳон чемпионати 21 ноябрдан 18 декабргача бўлиб ўтиши режалаштирилган. Яқин Шарқ илк маротаба мундиалга мезбонлик қилади. Амалдаги жаҳон чемпиони Россияда 2018 йили ўтказилган ўйинлар ғолиби — Франция.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг