Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расман! Ла Лига ўйинлари коронавирус сабабли тўхтатилди

Расман! Ла Лига ўйинлари коронавирус сабабли тўхтатилди

Фото: «xsport.ua»

Испания чемпионати ўйинларида коронавирус пандемияси хавфи сабабли икки ҳафталик карантин эълон қилинди.

Шундай қилиб, Ла Лиганинг навбатдаги 2 тур ўйинлари ўтказилмайди. Ташкилотчилар вазиятга қараб мусобақани икки ҳафтадан кейин давом эттирилиши ёки яна кечиктирилиши масаласини кўриб чиқишади.

Айни дамда Испания чемпионатида Каталониянинг «Барселона» клуби пешқадам бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия А серияси ўйинлари ҳам тўхтатилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг