Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Реал» Класикода ғалаба қозонди ва «Барса»дан бир очко олдинга ўтиб олди

«Реал» Класикода ғалаба қозонди ва «Барса»дан бир очко олдинга ўтиб олди

Ла Лиганинг 30-турида «Реал» ўз майдонида «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ғалабадан сўнг мадридликлар турнир жадвалида каталонияликларни қувиб ўтди ва бир очко олдинга чиқиб олди.

Шу билан бирга, Зидан шогирдлари Ла Лига етакчиси «Атлетико» билан очколари сонини тенглаштириб олди (ҳар бирида 66тадан). Олдинда «Атлетико» бугун «Бетис» билан учрашади.

«Барселона» эса 65 очко билан учинчи ўринда жойлашган.

Реал Мадрид – Барселона 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 13 Бензема, 2:0 – 28 Кроос, 2:1 – 60 Мингеса.

Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Милитао, Начо, Васкес (Одриосола, 43), Модрич, Кроос (Иско, 72), Вальверде (Асенсио, 61), Каземиро, Винисиус Жуниор (Марсело, 72), Бензема (Мариано Диас, 72).

Барселона – тер Стеген, Дест (Гризманн, 46), Мингеса, Араухо (Мориба, 72), Альба, Дембеле (Брэйтуэйт, 81), Бускетс (Сержи Роберто, 64), Педри (Тринкау, 81), де Йонг, Лангле, Месси.

Огоҳлантириш: Педри (23), Араухо (26), Начо (69), Альба (84), Каземиро (89).

Четлатиш: Каземиро (90).

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг