Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

 «Реал» Мбаппенинг трансфер нархини 200 миллион еврогача оширмоқчи

 «Реал» Мбаппенинг трансфер нархини 200 миллион еврогача оширмоқчи

Фото: «Psgtalk.com»

Ёзги трансфер ойнаси якуни арафасида Килиан Мбаппе «ПСЖ»ни «Реал»га алмаштириши мумкин. Sky Sports хабарига кўра, Мадрид клуби ҳужумчининг трансфери бўйича таклифни 200 миллион еврога ошириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Aввалроқ «ПСЖ» Килиан Мбаппени айнан 200 миллион евро эвазига қўйвориши мумкинлиги ҳақидаги хабар тарқалганди.

Aгар клублар келишиб олса, Килиан Мбаппе барибир Неймарнинг рекордини янгила олмайди. Чунки 2017 йилда бразилиялик футболчи 222 миллион евро эвазига «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, агар «ПСЖ» ҳозир Килиан Мбаппени сотмаса, келаси ёзда клуб ушбу ўйинчини текинга бой бериши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг