Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роналду — ЕЧЛ финалининг энг қари футболчиси. Бугунги ўйин ҳақида қизиқарли фактлар

Роналду — ЕЧЛ финалининг энг қари футболчиси. Бугунги ўйин ҳақида қизиқарли фактлар

Бугун Тошкент вақти битлан 23:45да Киевда Европа чемпионлар лигаси финал учрашуви бошланади.

Мусобақа бош совринини кетма-кет икки бор боши узра баланд кўтарган мадридликлар инглиз клубини мағлуб этса, улкан тарих яратиши шубҳасиз. Зеро, шу пайтга қадар «Реал»дан ташқари бирор бир клуб кетма-кет юта олмаган.

«Stadion.uz» нашри «Реал» ва «Ливерпуль» жамоаларига тегишли қизиқарли фактларни тўплади.

89 — ЕЧЛнинг ушбу мавсумида «Ливерпуль« футболчилари ижросидаги шунча зарба дарвоза томон аниқ борган. «Реал«нинг бу борада кўрсаткичи — 86та. Бу турнирдаги энг яхши натижалардир.

84 — «Ливерпуль« узатмаларининг шунча фоизи аниқ бўлган. Бу эса унчалик юқори натижа эмас. «Селтик«, «Бенфика« ва «Спартак« каби 16та клубнинг бу борадаги статистикаси мерсисайдликларникидан яхшироқ.

33 ёшу 110 кун — бугун Криштиану Роналду мана шу ёшда бўлади. Финалга тақдим қилинган футболчилар рўйхатида айнан португалиялик футболчи энг ёши катта ўйинчи ҳисобланади.

33 — Криштиану Роналду ЕЧЛнинг ушбу мавсуми давомида рақиб дарвоза томон шунчадан аниқ ва ноаниқ зарба берган. Ҳар иккала кўрсаткич бўйича у етакчи.

29 — «Реал« футболчиси Маркос Льоренте ЕЧЛда шунча узатма берган ва уларнинг барчаси аниқ чиққан.

21 — «Реал« ва «Ливерпуль« футболчилари шунча мартадан сариқ карточка олишган. «Бавария« (27) ва «Ювентус« (23) футболчилари бошқаларга нисбатан кўпроқ огоҳлантириш олишган.

14 — Серхио Рамос томонидан амалга оширилган қоидабузарликлар сони. «Ливерпуль«нинг икки футболчиси — Жеймс Милнер ва Эмре Жан ҳисобидаги фоллар сони кўпроқ, Жордан Хендерсон эса бу борада Рамос билан бир хил кўрсаткичга эга.

3 — «Реал«нинг бирданига 3 футболчиси — Марсело, Тони Кроос, Маркос Асенсио олис масофага аниқ узатма бериш бўйича топ-10га киришди.

2 — Тўпни назорат қилиш ўртача вақти бўйича жамоалар натижаси орасида фарқ 2 дақиқани ташкил қилади. «Реал« бир ўйинда ўртача тўп билан 34 дақиқа давомида муомалада бўлган бўлса, «Ливерпуль« ўртача 32 дақиқа тўпга эгалик қилган.

1 — Оёқда урилган голлар сони бўйича Криштиану Роналду етакчи — 10та гол. Муҳаммад Салоҳ ҳисобидаги голлар сони 8та.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг