Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роналду яна қанча вақт футбол ўйнамоқчилигини айтди

Роналду яна қанча вақт футбол ўйнамоқчилигини айтди

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФАнинг The Best махсус совринини қўлга киритганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен жуда ҳурмат қиладиган ташкилот — ФИФА томонидан махсус мукофот олдим. Мен бунинг учун оиламга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Тез орада яна ота бўламан. Тарихдаги энг яхши тўпурар бўлиш ажойиб ва мен бундан фахрланаман.

Менда ҳали ҳам футбол ўйнашга ва гол уришга иштиёқ бор. Беш ёшимдан бери футбол ўйнайман. 37 ёшимда ҳам ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мен қаттиқ меҳнат қилишда давом этаман ва умид қиламанки, яна 4-5 йил ўйнайман. Агар танангизга яхши муносабатда бўлсангиз, у сизга керак бўлган нарсани қайтариб беради», — дейди Роналду.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг