Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Руслан Нуриддинов кучлими ёки Акбар Жўраев? Бугун ўзгача баҳс бўлади

Руслан Нуриддинов кучлими ёки Акбар Жўраев? Бугун ўзгача баҳс бўлади

Бугун Тошкентда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг қизиқарли вазн тоифасидаги беллашувлар бўлиб ўтади.

Шубҳасиз, кўпчиликнинг эътибори -109 кг вазн тоифасидаги беллашувларга қаратилган. Унда сўнгги икки Олимпиаданинг чемпион ва рекордчилари Руслан Нуриддинов ҳамда Акбар Жўраев олтин медаль учун кураш олиб боришади.

Шубҳасиз, ушбу вазнда арманистонлик Симон Мартирасян ва бошқа кучли полвонлар ҳамюртларимиз билан рақобат олиб боришади. Бироқ мутахассисларнинг фикрича, асосий кураш иккала ҳамюртимиз ўртасида кечади.

Ушбу дастур соат 16:00 да бошланади. Барча мухлисларни «Юнусобод спорт мажмуаси»да ўтказиладиган баҳсда спортчиларимизни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг