Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сербиялик таниқли футболчи ва мураббий вафот этди

Сербиялик таниқли футболчи ва мураббий вафот этди

Сербиялик собиқ футболчи ва мураббий Синиша Михайлович бугун, 16 декабр куни 53 ёшида оламдан ўтди.

2019 йилда унга лейкемия (қон саратони) ташхиси қўйилганди. 10 кун аввал унинг ҳолати кескин ёмонлашган.

Михайлович ҳимоячи эди, рақиб дарвозасига узоқдан аниқ зарбалар йўллаши билан эсда қолган. Футболдаги фаолиятини асосан Италияда ўтказган. «Рома», «Сампдория», «Лацио» ва «Интер»да тўп сурган. Икки марта Италия чемпиони бўлган, уч мартадан ушбу мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. Бир марта Кубок эгалари кубогида ғолиб чиққан.

Бош мураббий сифатида «Болоня», «Катания», «Фиорентина», «Сампдория», «Милан», «Торино» ва «Спортинг»ни бошқарган.

Қисқа муддат Сербия терма жамоаси бош мураббийи бўлган. Миллий жамоа (жумладан, Югославия) сафида 63 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг