Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шумахернинг ўғли ҳам «шумахерлик» қиляпти

Шумахернинг ўғли ҳам «шумахерлик» қиляпти

Фото: «Yandex»

«Prema Racing» жамоасининг германиялик пойгачиси Мик Шумахер Сочида бўлиб ўтаётган «Формула-2» чемпионатининг ўнинчи босқичи биринчи пойгасида ғалаба қозонди.

Таниқли пойгачи Михаэль  Шумахернинг ўғли учун ушбу ғалаба мавсумдаги иккинчиси бўлди. Иккинчи бўлиб маррани «Carlin» жамоасидан япониялик Юки Цунода кесиб ўтди (6,3 сонияга кечикди). Бронза британиялик Каллум Айлоттга насиб қилди (+9,4; UNI-Virtuosi жамоасидан).

Мик Шумахер 21 ёшда. У етти карра Формула-1 чемпиони Михаэль Шумахер ва рафиқаси Кориннанинг ўғли, шунингдек, бошқа пойгачилар — Ральф Шумахер ва Себастьян Шталларнинг жияни ҳисобланади: улар ҳам ўтмишда пойгада қатнашишган. Мик 2018 йил Европада бўлиб ўтган «Формула-3»да чемпионликни қўлга киритганди. 2019 йилги мавсумда Формула-2 чемпионатида «Prema» жамоаси сафида иштирок этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг