Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Токио Олимпиадаси 2021 йилда ҳам ўтмай қолиши мумкин

Токио Олимпиадаси 2021 йилда ҳам ўтмай қолиши мумкин

Фото: «Pixabay»

Токи коронавирус пандемияси жиловланмас экан, Токиодаги 2021 йилга қолдирилган Олимпия ўйинлари ўтказилмаслиги мумкин — ташкилий қўмита раиси Ёсиро Мори шуни маълум қилди.

«Пандемия тугамас экан, Олимпиада ўтказилмайди. Илгари урушлар туфайли у бекор бўлганди, энди эса кўринмас душман билан курашяпмиз», — деди Мори.

Ёсиро Морининг фикрича, Ўйинлар пандемия устидан ғалабани шарафлаши керак, ана ўшанда қадри бўлади.

Токио-2020 Ёзги олимпиадаси коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг 24 март куни бир йил кейинга кўчирилганди. Бу ташаббус Япония ҳукуматидан чиққан.

26 март куни пайдо бўлган хабарга кўра, «кечиккан олимпиада»дан Япония 2,7 млрд. доллар зарар кўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг