Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

УЕФА Чемпионлар Лигаси Кубоги Тошкентга келади

УЕФА Чемпионлар Лигаси Кубоги Тошкентга келади

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи ва Pepsi Uzbekistan Марказий Осиё тарихида илк маротаба УЕФА Чемпионлар лигаси кубогининг Ўзбекистон пойтахтига олиб келинишини эълон қилади. Футбол оламидаги асосий мукофотлардан бири бўлган кубок пойтахтимизнинг «Анҳор Локомотив» боғида жойлашган «Axelon» картинг клубида 22-23 феврал кунлари намойиш этилади.

Кубок намойиши қилиниши футбол мухлисларининг севимли ва узоқ кутилган тадбирларидан биридир. Бу галги «Кубок ва мухлислар учрашуви»нинг ўзига хослиги шундаки, ушбу мукофот бунга қадар фақат Европа мамлакатларига келтирилар ва оммага намойиш қилинар эди. Энди ўзбек футболи мухлислари ҳам бу имкониятга эга бўлишди.

Бу ҳақиқий футбол ишқибозлари, Тошкент аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари учун УЕФА Чемпионлар Лигаси кубогини ўз кўзлари билан кўришнинг ажойиб имкониятидир. Ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Pepsi Uzbekistan жамоаси сай ҳаракатлари туфайли мухлислар кубок билан суратга тушиш имкониятига эга бўлишади.

УЕФА Чемпионлар Лигаси кубоги — бу баландлиги 74 см ва оғирлиги 7,5 кг бўлган, ичи олтин қопламали кумуш амфорадир. 1955 йилдан бери энг зўр футбол жамоларига топшириб келинаётган кубокнинг орқа томонига турли мавсумларда ғолиб бўлган клубларнинг номлари ўйиб ёзилган.

Кубокнинг ҳозирги эгаси Англиянинг «Ливерпул» клубидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг