Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Уларнинг боксчилардан нимаси кам?» — Шавкат Мирзиёев шахматчиларга қандай мукофотлар берилишини айтди

«Уларнинг боксчилардан нимаси кам?» — Шавкат Мирзиёев шахматчиларга қандай мукофотлар берилишини айтди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент архитектура қурилиш институтига ташриф буюрди.

«Дарё» хабарига кўра, бу ерда президент институт талабалари билан ҳамда журналистлар суҳбатда куни кеча Ҳиндистонда ўтказилган шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳақида гапирди.

«Уларга катта мукофотлар берсак бошқалар учун ҳам бу мотивация бўлади. Ҳамма ота-оналар фарзандларини шахмат тўгаракларига беришни бошласа керак», — дейди президент.

Давлат раҳбари 5 август куни имзолаган қарорига биноан шахматчиларга 600 миллиондан берилишини қўшимча қилди.

«Шунингдек, уларга давлат мукофотларини ҳам берамиз. Бундан ташқари, уларга автомобиль беришни ҳам режалаштирдик. Ахир уларнинг боксчилардан нимаси кам?», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритди. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шахматчиларга қўнғироқ қилиб, уларни ғалаба билан табриклади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг