Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вадим Абрамов: «Терма жамоада Сардор Рашидовдан кучлироқ футболчи бор»

Вадим Абрамов: «Терма жамоада Сардор Рашидовдан кучлироқ футболчи бор»

Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Саудия Арабистонига қарши кечадиган ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.

— Лутфулла Тўраев ўтган сафарги йиғин вақтида руҳий муаммоларга дуч келгани учун жавоб бериб юборилган эди. Бу сафар у яна чақирилган. Футболчи билан руҳшунослар ишладими, унинг ҳолати қандай?
— Тўраев ҳақида нима дейиш мумкин? У яхши ҳолатда, Қирғизистон билан бўлган ўйинда ҳам буни исботлади, ўйинни бузиб қўймади. У тажрибали футболчи, бундай футболчи таркибда борлиги жамоага ҳам, ёш футболчиларга ҳам фойдали. У саралаш баҳсларида иштирок этиш тажрибасига эга ва бу тажриба ёш футболчиларга қўл келади, деб ўйлайман.

— Саудия Арабистони бош мураббийи мана шу цикл бошида тайинланди. Бу мураббийи ўз услубини жамоага жорий этиб улгурди, деб ўйлайсизми?
— Бу ҳақда бирор нарса дейишим қийин. Бу саволни саудиялик журналистларга берган маъқул, улар яхшироқ билади. Мен мураббийнинг ишини яқиндан кузатиб бормаганман. У жуда тажрибали мураббий, ўз вақтида Марокаш терма жамоасини бошқарган, яхши ишлаган. Кўрамиз, эртага бўладиган ўйин ҳаммасини кўрсатади.

— Сиз бошқарувингиздаги учта ўйинни кўрдик. Ҳужумда ўйин яхши, аммо ҳимояда муаммолар бор. Эртага қитъанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйин бўлади. Ҳимоядаги муаммолардан қўрқмаяпсизми?
— Бу қадар қисқа вақт ичида ҳаммасини йўлга қўйиб олиш жуда қийин. Муаммоларни яхшироқ кўриб олиш учун кучли рақиб билан бўладиган ўйин муҳим. Бизда муаммолар бор, аммо бу ҳақда гапиришни истамайман. Эртага бўладиган ўйинда ҳаммасини кўриб оламиз.

— Сардор Рашидов яхши ўйин намойиш этмоқда. Уни жамоага таклиф этиш эҳтимолини кўриб чиқдингизми? Умуман, ўзингиз истаган таркибга қачон етиб борасиз?
— У иккита гол урди, биз ҳаммани кузатиб бормоқдамиз. Аммо гол урган барча футболчиларни жамоага чақира олмаймиз. У аввало ўз клубида асосий таркибга ўрнашиб олиши лозим. Айни вақтда терма жамоада унинг позициясида футболчи бор. Шунчаки заҳирада ўтириши учун футболчини овора қила олмаймиз. Айни вақтда терма жамоада унинг ўрнида ўйнаётган футболчи кучлироқ. Олдинда турган иккита ўйиндан сўнг узоқ вақт танаффус бўлади. Ўша вақтда барча номзодларни яна кўриб чиқамиз.

— Ўтган учта ўйинда яхши натижага эришилди, ғалабалар кўзга ташланди. Бу ғалабаларга айнан қайси омил сабаб бўлди, дея оласиз?
— Воқеалар жараёнининг ривожи ғалабаларимизга сабаб бўлса керак. Ғалаба қозониш ҳамиша мароқли, бунга албатта биз ҳам қарши эмасмиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг