Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирликдаги шахмат-шашка мусобақаларига жаҳон чемпиони келди (фото)

Вазирликдаги шахмат-шашка мусобақаларига жаҳон чемпиони келди (фото)

Фото: Солижон Зоиров / Xabar.uz

Спорт билан мунтазам шуғулланиш, тўғри овқатланиш, зарарли одатлардан воз кечиш, хуллас, соғлом турмуш тарзини кундалик одатга айлантиришимиз зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Ишчи-ходимларини соғломлаштиришни йўлга қўйган корхона ва ташкилотларни ҳар қанча мақтасак оз.

2022 йилда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинган бўлиб, ходимларнинг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, бугун, 3 июнь куни шахмат ва шашка бўйича вазирлик марказий аппарати ходимлари ўртасида мусобақа ташкил этилди.

Қирққа яқин ходимлар иштирок этган мусобақалар муросасиз ўтди.

Шашка бўйича 1-ўрин Шаҳзод  Абдуназаров, 2-ўрин Аброр Ражабов, 3-ўрин Лазиз Раҳматовга насиб этди.

Шахматда эса Фазлиддин Анваровга тенг келадиганлар топилмади. 2-ўринни Иброхим Душанов, 3-ўринни Шокир Қурбонов эгаллади.

Ғолиб ва совриндорларига эсдалик совғаларини АКТ вазири Шерзод Шерматов топширди.

Дунёнинг энг ёш гроссмейстерлари қаторидан муносиб ўрин олган, рапид йўналишида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовнинг ташрифи эса мусобақа қатнашчиларига янада кўтаринки кайфият бағишлади.

                                                                  Солижон Зоиров

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг