Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Волейбол. «Бош вазир кубоги»ни темирйўлчилар жамоаси қўлга киритди

Волейбол. «Бош вазир кубоги»ни темирйўлчилар жамоаси қўлга киритди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида «Бош вазир кубоги»нинг волейбол мусобақалари якунланди.

Дастлаб 3-ўрин учун кечган баҳсда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги жамоалари ўзаро куч синашди. Мактабгача таълим вазирлиги жамоаси биринчи партияни ўз фойдаларига ҳал қилиб, ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса-да, ЎзА қизлари бўшашмади ва охиригача курашди. Иккинчи партияни ютган журналистлар жамоаси ҳал қилувчи 3-партияда ҳам ўз устунлигини намойиш қилди ҳамда мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

Финалда «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги волейболчи хотин-қизлари рўбарў келишди. Очиғини айтиш керак, темирйўлчилар жамоаси мусобақага ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик кўриб келишган экан ва буни улар турнир давомида исбот қилишди. Мусобақа бошида Республика «Маҳалла» фонди жамоасидан техник мағлубиятни қабул қилиб олган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг волейболчи хотин-қизлари қолган барча ўйинларда рақибларидан яққол устунлиги кўриниб қолди.

Финалда ҳам улар жиддий қаршиликка учрамади ва биринчи маротаба ташкил этилган «Бош вазир кубоги»ни боши узра баланд кўтарадиган бўлишди. Фақат бу жараён бироз кейинроққа қолдирилди. Негаки ташкилотчилар «Бош вазир кубоги»нинг футбол ва волейбол мусобақалари ғолибларини бир вақтда, яъни 27-октябр куни «Миллий» стадионда тақдирлашга қарор қилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг