Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўрт нафар спортчимиз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Тўрт нафар спортчимиз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Пойтахтимизда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг оғир атлетика бўйича Токио-2020 рейтинг очколарини жамғариш даври якунланган.

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) рейтинг орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси учун Токио-2020 Олимпиадасига 2+2 кўринишида 4 та йўлланма берилган эди. Қувонарлиси, жамоамиз берилган имкониятдан максимал даражада фойдалана олди. IWF рейтинги орқали йигитларимиздан Адҳамжон Эргашев (-67 кг) ва Акбар Жўраев (-109 кг), қизларимиздан Муаттар Набиева (-55 кг) ва Кумушхон Файзуллаева (-76 кг) Токио-2020 йўлланмаларига сазовор бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг