Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония Олимпиадани бекор қилиши мумкин — ОАВ

Япония Олимпиадани бекор қилиши мумкин — ОАВ

Фото: «RT News»

Япония, коронавирус пандемиясига қарамасдан, Токио олимпиадасини ўз вақтида ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Бироқ бугун тарқалган хабарда мамлакат ҳукумати ушбу Олимпиадани бекор қилиши мумкинлиги айтилади.

Токиода Олимпия ўйинлари 2020 йил ёзида ўтказилиши керак эди, бироқ пандемия сабабли 2021 йил ёзига кўчирилган.

Хусусан, «Times» газетаси ёзишича, Токио обрўни тўкмаган ҳолда қандай қилиб Олимпиадани бекор қилиш имкониятларини қидирмоқда, ҳозирча биринчи бўлиб буни айтадиган мард топилмаяпти.

Бир амаллаб бу йилги Олимпиададан қутулиб олса, Япония 2032 йили Ёзги олимпиадани қабул қилишга уриниб кўради. Бу ҳали ташкилотчиси аниқланмаган энг яқин «Олимпиада йили».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг