Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яшил» ҳудудларда болажонлар спорт секцияларига келишни бошлади (фото)

«Яшил» ҳудудларда болажонлар спорт секцияларига келишни бошлади (фото)

Юртимизга коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги қарорига асосан 2020 йил 1 июндан «яшил» ҳудудларда спорт сексиялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолиятига рухсат берилди.

Жорий йил 4 июндан бошлаб Тошкент вилоятининг «яшил» ҳудудлар тоифасига кирувчи Олмалиқ шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида карантиндан сўнг илк бор айрим спорт секциялари ўз фаолиятини бошлади.

Олмалиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби шаҳар санитария ва эпидемиология марказининг рухсати асосида ҳамда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда (муассасага киришда, тана ҳароратини ўлчовчи пирометр воситаси орқали текширувдан ўтгач, машғулотларда қатнашишга рухсат этилмоқда) фаолиятини бошлади ва кун давомида спорт зали дезинфекция қилиб турилмоқда.

Республика бўйлаб «яшил» ҳудудларда қайтадан фаолиятини бошлаётган спорт сексиялари мутасаддиларига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 645-сонли буйруғида кўрсатиб ўтилган талабларга асосан, санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, машғулотлар ўтказиш бўйича керакли тавсиялар берилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг