Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яхшиям КХДР бор. Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Яхшиям КХДР бор. Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Фото: Трибуна.уз

Пойтахтимиздаги «Миллий» стадионда Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунига етди.

Шимолий Корея терма жамоаси охирги вақтларда терма жамоамиз учун қулай рақибга айланган. Бу Эктор Купер жамоасига ниҳоят ғалаба қозонишига имкон берди. Учрашув вакилларимизнинг йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Одил Аҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов, Игорь Сергеев, Достон Турсунов муаллифлик қилишди. 

Ўзбекистон – КХДР 4:0 

Голлар: Одил Аҳмедов (28 пен.), Темурхўжа Абдухолиқов (65), Игорь Сергеев (68), Достон Турсунов (90+2)

Ўзбекистон: 12.Санжар Қувватов, 2.Хожиакбар Алижонов (6.Давронбек Ҳошимов, 46), 3.Достон Турсунов, 4.Акром Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Икром Алибоев (19.Остон Ўрунов, 66), 9.Одил Аҳмедов (21.Сардор Мирзаев, 84), 10.Жалолиддин Машарипов (17.Қувондиқ Рўзиев, 84), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (15.Игорь Сергеев, 66), 22.Достон Ибрагимов (23.Хуршид Ғиёсов, 74)

КХДР: 18.Син Хёк, 3.Жанг Кук Чол, 6.Ри Тонг Ил, 7.Чое Жу Сонг, 8.Хан Таэ Хёк, 9.Ким Йонг Ил, 13.Сим Хён Жин (14.Хонг Жин Сонг, 62), 15.Ри Ун Чол, 17.Ри Чанг Хо, 19.Рим Кванг Хёк (12.Сонг Жонг Хёк, 80), 23.Ри Йонг Чол

Огоҳлантиришлар: Ри Чанг Хо 26, Чое Жу Сонг 41, Ри Ун Чол 45.

Энди 11 июнь куни терма жамоамиз Сурияга қарши баҳс олиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг