Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Юнайтед»нинг иродали ғалабаси. «Сити»нинг чемпионлиги кечиктирилди (видео)

«Юнайтед»нинг иродали ғалабаси. «Сити»нинг чемпионлиги кечиктирилди (видео)

Фото: Twitter / Premier League

Бугун, 7 апрель куни Англия чемпионатининг 33-тур ўйинлари бошланди ва аксар учрашувлар якунига етди. Айниқса, мазкур тур дербиларга бойлиги билан қизиқарли эди.

Турни очиб берган Ливерпуль дербиси кескин курашларга бой ўтди. Аммо ЕЧЛ доирасида «Манчестер Сити»га учта гол урган «қизиллар» бугун «Эвертон» дарвозасига йўл топа олмади.

Турнинг марказий учрашувида чемпионлик сари дадил юриб келаётган «Манчестер Сити» жамоаси ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. Бу дерби шуниси билан аҳамиятли эдики, агар «шаҳарликлар» ғалаба қозонишса, муддатидан олдин Англия чемпиони бўлишарди.

Шундай иштиёқ билан учрашувни бошлаган «шаҳарликлар» биринчи таймни ишончли тарзда якунлади ва танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Бироқ иккинчи таймда «қизил иблислар» ўзларига келишди ва Поль Погба кетма-кет иккита гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Стандарт вазиятдан унумли фойдаланган Смоллинг эса ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа «Сити»нинг чемпионликни нишонлаши камида бир ҳафтага кечиктирилди, аммо кейинги турда уларни яна бир жиддий рақиб — «Тоттенхэм» кутиб турибди. 33-турнинг яна бир дербиси эртага Лондонда ўтказилади.

Англия чемпионати, 33-тур

«Эвертон» - «Ливерпуль» - 0:0

«Уотфорд» - «Бернли» 1:2
Голлар: Перейра, 61 (1:0). Воукс, 71 (1:1). Корк, 74 (1:2).

«Сток Сити» - «Тоттенхэм» - 1:2
Голлар: Эриксен, 52 (0:1). Диуф, 57 (1:1). Кейн, 63 (1:2).

«Лестер» - «Ньюкасл» - 1:2
Голлар: Шелви, 18 (0:1). Перес, 75 (0:2). Варди, 84 (1:2).

«Брайтон» - «Хаддерсфильд» 1:1
Голлар: Лоссль, 29 автогол (1:0). Мунье, 33 (1:1).

«Вест Бромвич» - «Суонси» 1:1
Голлар: Родригес, 54 (1:0). Абрахам, 75 (1:1).

«Борнмут» - «Кристал Пэлас» 2:2
Голлар: Миливоевич, 47 (0:1). Муссе, 65 (1:1). Заха, 75 (1:2). Кинг, 89 (2:2).

«Манчестер Сити» - «Манчестер Юнайтед» 2:3
Голлар: Компани, 25 (1:0). Гюндоган, 30 (2:0). Погба, 53 (2:1). Погба, 55 (2:2). Смоллинг, 69 (2:3).

8 апрель, якшанба

«Арсенал» - «Саутгептон»

«Челси» - «Вест Хэм»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг