Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Зенит»нинг собиқ яримҳимоячиси Фернандо Риксен вафот этди

«Зенит»нинг собиқ яримҳимоячиси Фернандо Риксен вафот этди

Фото: «Spb.kp.ru»

Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби собиқ яримҳимоячиси Фернандо Риксен 43 ёшида вафот этди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

«Бугун тонгда Фернандо Риксен оламдан ўтди», дейилади хабарда.

Риксен 2013 йилдан бери латераль амиотрофик склероздан азият чекиб келаётганди.

Фернандо Риксен «Зенит» сафида 2007—2009 йилларда тўп суриб, 45 та ўйин ўтказган, 2 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг