Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

COVID-19ни енгиш мумкинми? Унга қарши курашда муваффақиятга эришаётган давлатлар

COVID-19ни енгиш мумкинми? Унга қарши курашда муваффақиятга эришаётган давлатлар

Фото: apimages.com

Тайван, Канада, Жанубий Корея, Грузия ва Исландиядаги Covid-19га қарши кўрилаётган чора-тадбирлар коронавирусни тўхтатиш мумкинлигини кўрсатмоқда.

 Бугунга келиб, Қўшма Штатлар коронавирус пандемиясининг йирик марказига айланди. Сешанба куни эълон қилинган эпидемилогик ҳисоботга кўра, келгуси ойларда вирусни юқтириб олган америкаликларнинг сони миллионлардан ошиб кетиши ва 100,000 дан 240,000 гача инсонлар нобуд бўлишини тахмин қилган. Тасдиқланган 75,000 мингдан ортиқ ҳолатлар мавжуд Нью-Йорк штатидаги касалхоналар, аллақачон шамоллатиш ва ҳимоя воситаси каби муҳим тиббий асбоб-ускуналар етишмовчилигини бошдан ўтказмоқда. Таҳлиллар эса, вирус ҳолати ҳали энг юқори чўққисига чиқмаганлиги ва вазият ёмонлашишидан дарак беради.

Пандемия даврида АҚШ президенти Дональд Трамп ва бошқа бир қатор дунё етакчилари секин ва самарасиз ҳаракатлари учун танқидга учрашди. Чунки, коронавирус фақат Хитойгагина тааллуқли эмаслиги аён бўлганди. Ўз навбатида, Тайван, Сингапур ва Жанубий Корея сингари давлатлар вирусни жиловлаш бўйича муваффақиятга эришганликлари хабар берилди.

Ҳозирги кунда, мамлакатлар инқирозга қарши ҳаракатлар амалга оширар экан, биз охирги ҳафталарда дунё бўйлаб ҳукуматлар ва фуқароларнинг Covid-19 таҳдидига қандай муносабатда бўлаётганликлари борасидаги интервьюларни тўпладик.

Тайванда атиги 329 та ҳолат қайд этилган

Тайван жорий йилнинг 21 январида биринчи коронавирус ҳолатини қайд этди. Аммо, у ерда тасдиқланган ҳолатлар сони атиги 329 тани ташкил этиб, 1 апрелга қадар 5 киши вафот этди.

16 март куни Ҳилтон Йипнинг ёзишича, Тайван ҳукумати Ухандаги сирли касаллик хабарини эшитиши биланоқ ҳаракатга киришди. Орадаги масофа атиги 100 мил бўлган Тайван 31 декабрь куни Хитойдан келаётганларни текширишни бошлаган. Карантиндаги одамларни кузатиб бориш тизими ўрнатилди ва январь ойида тиббий ускуналар ишлаб чиқариш кенгайтилди. (Тайван ҳозирча тиббий буюмларни, шу жумладан жарроҳлик ва юз ниқоблари экспортини қайта тикламаган).

Йипга кўра, Тайваннинг эришган натижаси пандемияга қарши эрта ва самарали жавоб берганлиги билан боғлиқ.

«Тайван ўзининг улкан қўшниси билан боғлиқ барча муаммоларни – сохта янгиликлар, ҳарбий таҳдидлар, 2003 йил SARS тарқалиши пайтида тиббий маълумотларнинг яширинлигини ҳисобга олиб, ҳар қандай муаммо юзага келганда мамлакат ўзини тўлиқ ҳимоя қилиши кераклигини билади», деб ёзади у.

Жанубий Корея оммавий тест ўтказди

Хитойдан ташқарида вирус дастлаб энг кўп авж олган Жанубий Корея янги коронавирус ҳолатлари тарқалишини секинлаштиришга муваффақ бўлди.

23 март март куни Деви Сридҳар, Жанубий Корея ҳукумати мамлакатда қилинган оммавий тест касалликнинг олдини олишда муҳим омил бўлгани ва бундан бошқа давлатлар сабоқ олиши кераклигини ёзади. Қарийб 51 миллион аҳолига эга давлат ҳар куни 20,000дан ортиқ одамни белгиланган синов ҳудудларида тестдан ўтказди ва ЖССТ тавсия этганидек вирус занжирини синдириш учун изоляциялаш каби усуллардан фойдаланди.

«Жанубий Кореянинг чора-тадбирлари охир-оқибат вирус тарқалишини камайтириш ва ўлим кўрсаткичларини дунёдаги энг паст даражада сақлашда ёрдам беришини кўрсатди», дея қайд этган Сридҳар.

Канадада Covid-19 учун тест топширувчилар сони чекланмаган

Ғарбда Канада қўшниси Америка Қўшма Штатларига қараганда кўпроқ кенг миқёсли синовларни ўтказишга эришди. Бу ҳақда Жастин Линг 13 март куни ёзган эди. Январь ва февраль ойларида Канада тиббий инфратузилмани яхшилашни бошлади. Дастлабки чоралар қисман 2003 йил SARS тарқалишидаги мамлакат тажрибасидан келиб чиққан. Ўшанда Канада Осиёдан ташқарида вирусдан ўлганлар тўғрисида хабар берган ягона мамлакат бўлганди.

Канадада соғлиқни сақлаш тизими яхши молиялаштирилган ва унинг мезонлари мавжуд. Covid-19 учун тест топшириши мумкин бўлганлар АҚШда бўлгани каби чекланмаган.

«Сўнгги йигирма йил давомида Канада ушбу дақиқаларга тайёргарлик кўрди. Ишларни эрта кўриб чиқиш ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш орқали Канада шу пайтгача вируснинг таъсирин енгиб ўтди» деб, ёзган Линг.

Грузияда ўлим ҳолати рўй бермади

Баъзи муваффақият ҳикоялари кутилмаган. «Юзингизга тегманг!» подкастида сиёсатчи Эмий Макиннон Грузия давлатининг дастлабки чораларини таъкидлади. Унга кўра, оғир иқтисодиётга қарамай мамлакат февраль ойининг охирида жиддий чоралар кўришни бошлади. Мактабларни ёпиш ва кенг диагностика синовларини ўтказиш шулар сирасидан. Грузия шу пайтгача вирус билан 117 та ҳолатни тасдиқлади ва ўлимлар йўқ.

«Менимча, ҳукумат бошидан ҳолатни жиддий қабул қилгани ёрдам берди», деган грузиялик журналист Наталия Анателава Макиннонга. Анателаванинг қўшимча қилишича, Грузия инқирозга чиниққан мамлакат. 2008 йилдаги фуқаролик уруши, Россиянинг босқини ва Совет Иттифоқи қулаганидан кейинги 90 йиллар жуда оғир даврларни бошдан кечирган.

Исландияда ҳам аҳвол қониқарли

Шунингдек, Макиннон Елена Крис исмли журналистдан интервью олди. Бунинг сабаби, Исландияда дунёнинг бошқа давлатларига қараганда одам бошига нисбатан кўпроқ вирус тести ўтказилди. Буни Рейкявикда жойлашган хусусий тиббий-тадқиқот компанияси олиб борди. Крисга кўра, ушбу иш вируснинг кенг аҳоли орасида қандай тарқалишини аниқроқ тасаввур қилиш мақсадида бажарилган. У вирусга дучор бўлган одамларни карантин қилишнинг дастлабки чоралари туфайли ўсиш экспонент эмаслигини айтган.

Швеция ҳамон қулфланмаган

Бутун Европадаги кўплаб давлатлар қулф остида қолмоқдалар. Аммо, Швеция бундан мустасно. Балки, у вируснинг юқори авж олган даврида турғун бўлиб қолмоқда. Мамлакатда 4,947 та ҳолат қайд этилган. Лекин, ҳукумат ўзига хос юқори ишонч маданияти одамларнинг жавобгарликка тортилмасликларини талаб қилмоқда, деган 24 март куни Стокголмдан Натали Ротшилд.

«Бу ерда фуқаролар ўзларини мажбурлашларини, шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олишларини ва оломонни четлаб ўтишларини, уйдан чиқиб ишлашларини, жамоат транспортида узоқ масофанни босиб ўтишлари ва ҳаказоларни кутишмоқда», деб ёзади у. Кейинги икки ҳафта бу аниқ ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.

Вирус Путин учун жиддий сиёсий қийинчилик

Бошқа жойларда эса, фуқаролар ўз ҳукуматларининг тажрибасига унчалик ишонмайдилар. Россияда кундалик ҳаёт март ойининг ўрталарига қадар давом этди. Шунда тиббий мутахассислар Covid-19 инфекциясининг паст кўрсаткичини кўрсатаётган расмий статистикани сўроқ қилишни бошладилар. Кейин ҳукумат тезда чегараларни ёпишга ва катта иқтисодий рағбатлантириш режасини эълон қилишга ҳаракат қилди, деб ёзди сиёсатшунос Реид Стендиш Москвадан берган хабарида.

«Агар вируснинг ҳақиқий ҳажми расмий статистикада кўрсатилганидан юқори бўлса, бу Россия ҳукумати пандемияни секинлаштириш имкониятини қўлдан бой берганини англатади», дея таъкидлаган у. Икки ҳафта ўтгач, коронавирус президент Владимир Путин учун жиддий сиёсий қийинчиликка олиб келиши мумкинлиги аён бўла бошлади, дея қайд этган Стандиш.

Эрон вирус хавфининг моҳияти билан умуман таниш бўлмаган

Эрон келтирган статистика бўйича жиддий шубҳа мавжуд. Расмий равишда 1 апрелга қадар 47,593 та коронавирус ҳолати ва 3,036 та ўлим ҳоллари қайд этилган. Ҳақиқий рақамлар анча юқори, бу эса Эронни вирус эпицентрига айлантиради, дейди Майсам Беҳравеш.

Январь ойида Хитойда коронавирус авжига чиққанида Эрон расмийлари мамлакатлар ўртасидаги саёҳатни чекламаган ва Қом шаҳридаги биринчи ўлим ҳолати эълонини кечиктирган. Ўшандан бери кўплаб юқори мартабали шахслар вирусдан вафот этди.

Беҳравешга кўра, Эрон коронавируснинг соғлиққа келтириб чиқарадиган улкан таҳдидини эътиборсиз қолдиргани, хавфнинг моҳияти билан умуман таниш бўлмаганидан дарак беради.

«Ахир, вирус ички қўзғолон ёки режимни ўзгартиришга қаратилган хорижий аралашув эмас, балки илмий асосланган ва зарур чораларни талаб қиладиган бутун жамиятга қарши қўзғалувчан кўринмас хавф», деб ёзади у.

Нурилло Тўхтасинов таржимаси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг