Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иқтисодий эркинлик индекси янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Иқтисодий эркинлик индекси янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Фото: «Global Finance Magazine»

«The Heritage Foundation» 2021 йилги иқтисодий эркинлик индексини эълон қилди: батафсил маълумот. 

Рейтинг етакчилари Сингапур (1-ўрин), Янги Зеландия (2), Австралия (3), Швейцария (4) ва Ирландия (5).

Собиқ иттифоқ мамлакатлари рейтингда қуйидагича тартибланди:

  • Эстония (8-ўрин)
  • Грузия (12)
  • Литва (15)
  • Латвия (30)
  • Арманистон (32)
  • Қозоғистон (34)
  • Озарбайжон (38)
  • Россия (42)
  • Қирғизистон (78)
  • Молдова (85)
  • Беларусь (95)
  • Ўзбекистон (108)
  • Украина (127)
  • Тожикистон (134)
  • Туркманистон (167).

Таъкидланишича, самарали суд тизими сабабли Ўзбекистон тўплаган умумий балл ўтган йилга нисбатан 1.1 бандга ошиб, 58.3 ни ташкил этмоқда. Иқтисодий эркинлик бўйича Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасининг 40 мамлакати орасида 21-ўринда, бироқ кўрсаткичи минтақа ва жаҳон ўртача кўрсаткичларидан паст.

Эслатиб ўтамиз, «The Heritage Foundation» рейтингида Ўзбекистон 2017 йилда 166-ўрин (46 балл), 2018 йилда 152-ўрин (51,5 балл), 2020 йилда 114-ўринни (57,2 балл) эгаллаган эди. Демак, бу йилги кўтарилиш — 6 поғона, беш йилда — 58 поғона. 

Ўзбекистоннинг рейтингдаги қўшнилари Хитой, Бутан ва Африка мамлакатлари: 

Иқтисодий эркинлик энг паст мамлакатлар

Иқтисодий эркинлик индекси ҳар йили «The Heritage Foundation» фонди томонидан иқтисодий ва савдо эркинликлари, сармоялар учун очиқлик, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви, коррупция омили каби 10 асосий кўрсаткич асосида тузиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг