Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

4 августдаги тест натижалари эълон қилинди

4 августдаги тест натижалари эълон қилинди

Фото: «ЎзА»

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг еттинчи куни (4 август) натижалари эълон қилинди.

ДТМ хабарига кўра, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар:

Кундузги таълим шакли бўйича:

  • Тошкент молия институтининг 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) – 189,0 балл;

Сиртқи таълим шакли бўйича:

  • Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) – 183,5 балл;

Кечки таълим шакли бўйича:

  • Тошкент давлат шарқшунослик институтининг 5231006 – Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик: Хитой таълим йўналиши – 122,0 балл.

Эслатиб ўтамиз, тест синовлари натижаларини шахсий кабинет орқали, яъни cabinet.dtm.uz сайти орқали паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент IDсини киритган ҳолда кўриш мумкин.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг