Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

6 август кунги тест натижалари чиқди

6 август кунги тест натижалари чиқди

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 6 август куни топширилган тест синовлари натижалари эълон қилинди.

Энг юқори баллар:

а) кундузги таълим шакли бўйича:

  • Самарқанд тиббиёт институтининг 551010008 – Даволаш иши (Қашқадарё) таълим йўналиши – 189,0 балл;
  • Tошкент тиббиёт академиясининг 551010008 – Даволаш иши (Сирдарё) таълим йўналиши – 189,0 балл;
  • Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши – 189,0 балл;

б) сиртқи таълим шакли бўйича:

  • Tошкент молия институтининг 5230700 – Банк иши таълим йўналиши – 144,3 балл;

в) кечки таълим шакли бўйича:

  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 5111306 – Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда таълим йўналиши – 119,4 балл.

Кеча ва аввалги куни тест топширганлар ўз балларини cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб текшириб олишлари мумкин. Бунинг учун паспорт серияси ёки ID кодни киритиш кифоя.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг