Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абитуриентлар дуч келаётган муаммолар юзасидан расмий баёнот берилди

Абитуриентлар дуч келаётган муаммолар юзасидан расмий баёнот берилди

Фото: «ЎзА»

Кейинги кунларда янги паспорт олган абитуриентлар томонидан Давлат тест марказига паспорт маълумотларини киритишда муаммо бўлаётганлигига доир мурожаатлари юзасидан расмий баёнот берилди.

«Abitur.dtm.uz сайти орқали абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш дастури 2020-2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул тест синовлари жараёнларини соддалаштириш, қулайлик яратишнинг энг яхши тизимидир.

Мазкур тизим ёрдамида абитуриент уйидан ташқарига чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтиш имконияти яратилган. Шунингдек, тизим билан ишлашда мураккабликлар йўқ.

Шундай бўлса-да, кейинги кунларда янги паспорт олган абитуриентлар томонидан Давлат тест марказига паспорт маълумотларини киритишда муаммо бўлаётганлигига доир, хусусан, паспорт маълумотлари, cерия ва рақамлари автоматик равишда чиқмаётганлиги тўғрисида мурожаатлар бўлиб турибди. Бундай ҳолатлар ҳақида турли интернет нашрларида маълумотлар эълон қилинмоқда.

Ҳурматли дастур фойдаланувчилари! Масалани ҳал этиш ўзининг ваколатига кирмаса-да ва ҳолатга бефарқ эмаслиги, паспорт маълумотлари дастурда автоматик тарзда юкланиши таъминланганлигини ҳисобга олиб, Давлат тест маркази томонидан масала моҳияти ва уни ҳал этиш юзасидан ваколатли давлат органларига, жумладан, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига расмий хат орқали мурожаат қилинди.

Ўз навбатида қайд этиш керакки, Давлат тест маркази ушбу муаммога учраётган абитуриентлар ҳақ-ҳуқуқининг тўла тан олиниши, эътироф этилиши ва таъминланиши тарафдоридир ҳамда ваколатли органлар томонидан ушбу масала тезкорлик билан ижобий ҳал этилишига умид билдиради», дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг