Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абитуриентлар сонини онлайн кўриш имконияти яратилди

Абитуриентлар сонини онлайн кўриш имконияти яратилди

Фото:«Рубрика»

Давлат тест маркази томонидан яратилган qabul.dtm.uz сайтида ОТМларга кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида таълим йўналишлари кесимида онлайн танишиш имкони яратилди.

Бунда танлаган олий таълим муассасасидаги йўналишлар бўйича қуйидаги маълумотлар акс этади:

- қабул режаси (давлат гранти ва тўлов-контракт асосида);
- абитуриентлар сони;
- танлов кўрсаткичи.

Мазкур маълумотлар ҳар бир таълим шакли бўйича алоҳида кўрсатилади ва ҳар соатда янгиланади.

Скриншот:Qabul.dtm.uz

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг