Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абитуриентларга таълим йўналишларини чекланмаган миқдорда танлаш имкони берилади

Абитуриентларга таълим йўналишларини чекланмаган миқдорда танлаш имкони берилади

Фото: «Xabar.uz»

2021/2022 ўқув йили қабулида абитуриентлар аввалгидек 5 тагача эмас, тест синови топшириладиган фанлари бир хил бўлган чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов маълум қилди.

 —  Бунда аввало «чексиз танлов» ибораси хоҳлаган таълим йўналишини танлашни англатмайди ва бундай ўзгаришни жорий этиш учун тест синови топшириладиган фанларга, уларнинг кетма-кетлигидан қатъи назар, бир хил балл берилиши талаб этилади. Кенгроқ тушунтирилганда, «чексиз танлов» фақат тест синови топшириладиган фанлари бир хил бўлган таълим йўналишлари доирасида амал қилади. Бу ўзгариш ҳам абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини кескин оширади, — дейди Мажид Каримов.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ДТМ тест натижасини кўриш янада осонлаштирилганини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг