Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бу йилги «Президент совғаси» бошқача бўлади — ХТВ

Бу йилги «Президент совғаси» бошқача бўлади — ХТВ

Бу йилги 1-синф ўқувчилари учун бериладиган «Президент совғаси» таркибидаги маҳсулотларнинг сифатига катта аҳамият берилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Хусусан, 1-синф ўқувчилари учун «Президент совғаси»дан 12 турдаги ўқув қуроллари ўрин олган: портфел, 2 хил чизиқдаги 12 дона дафтар, қаламдон, расм дафтари, рангли қоғоз, шарикли ручка, акварел бўёқлари, рангли қаламлар жамланмаси, елим, оддий қаламлар ва ўчирғич.

«Президент совғаси» болажонлар қўлига етиб бориши, уларга кўп вақт хизмат қилиши Халқ таълими вазирлиги тизимига кирувчи «Ўқув таълим-таъминот» давлат унитар корхонаси зиммасига юклатилган.

«Ўқув таълим-таъминот» ДУК, шунингдек, барча мактабларга дарслик, ўқув-услубий қўлланма ва бадиий адабиётлар, шунингдек, таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун мактаб мебеллари, ўқув лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, спорт анжомлари ва бошқа товар-моддий бойликларини етказиб бермоқда.

4 сентябрь куни бошланадиган ўқишга 627 мингдан зиёд ўғил-қиз 1-синфга боради. Имконияти чекланган 13 минг нафар бола ўз уйида таълим олишни бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг